Талабаларга 19 декабрдан қишки таътил берилмайди

Matn6-dekabr, 2018, 19:142 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Талабаларга 19 декабрдан қишки таътил берилмайди, ҳар қандай хабарга ишониб кетаверманг!

Фейк (ёлғон) хабарларнинг энг кенг тарқалган усули бу аввалги йиллардаги хабарларни қайта эълон қилиш. Ҳоооов ўша, 2014 йилдаги хабарни олишадида, 2018 йил қайта тарқатишади. Ҳар йили ўнлаб шунақа хабарларга дуч келамиз.

Куни-кеча ана шундай хабарлардан яна бири тарқалди: нима эмиш, талабаларга 19 декабрдан 3 январгача таътил берилармиш. Чунки 21 декабрда бўладиган парламент сайловларида талабалар ўз вилоятида овоз бериши керакмиш...

Шунга энди талабалар орасида шов-шув, ваҳима кўтарилганмиш. «Шу ростми» деб бир-биридан сўраб юришганмиш 🙈 Ўзимга ҳам жуда кўпчилик талабалар ёзди.

Товбаааа, барака топгурлар, мундоқ бир мантиқий таҳлил қилишни, маълумотларни мустақил текширишни, ёлғон хабарларга иммунитет ҳосил қилишни ўргансак ёмон бўлмасди.

Биринчидан, бу 2014 йилдаги хабар. Ўша пайтдаги сайловда шунақа таътил берилганди.

Иккинчидан, жорий йилда Олий Мажлисга сайловлар бўлмайди. Майли, балки Олий Мажлисга қачон сайлов бўлишини, депутатлар неча йилга сайланишини билмассиз (аслида буни ҳар бир Ўзбекистон фуқароси яхши билиши керак), лекин бирор жойда, на ТВда, на интернетда "сайлов бўлади", деган ёзувларга кўзингиз тушмаяптику, шундан ҳам ўзингиз учун хулоса қилсангиз бўладику.

Учинчидан, ҳеч бўлмаса 21 декабрь ҳафтанинг қайси кунига тўғри келишини бир текшириб қўйинг. 1 дақиқа ҳам вақтингиз кетмайди. Сайловлар якшанба куни ўтказилади, жума куни эмас. Аммо буни ҳам билмайдиганлар кўп, тўғри.

Одамларимиз жуда содда ва бироз дангаса. Бирор маълумотни ўзини қийнаб мустақил текширгандан кўра, тинчгина унга ишониб қўяверган яхши, деб биладиганлар ҳам йўқ эмас.

Айрим муттаҳам ва ғаламислар эса (уларни қандай аташни билмадим) одамларнинг ана шундай соддалигидан фойдаланиш учун ҳар қандай ёлғон маълумотни тарқатишдан уялишмайди. Ёки ўйин билиб, ёки шунчаки ўзгаларни аҳмоқ қилиб мазза қилишса керакда. Худо инсоф берсин ҳаммага.

Хуллас, 19 декабрда уйимга кетарканман деб, билет-милет олиб юрманг тағин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek