Талабалар учун таътил ҳақидаги хабарлар фейк бўлиб чиқди

Albom25-oktabr, 2021, 09:441 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❗️Фейк хабарларга ишонманг

Ижтимоий тармоқларда талабалар 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалган.

Ушбу хабар фейк, яъни ёлғон бўлиб, ҳеч қандай асосга эга эмас. Шу муносабат билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тармоқ фойдаланувчиларини бундан хабарларга ишонмасликка чақиради.

Замонавий талаба дегани, ким нима деса ишониб кетаверадиган лақма дегани эмас. Озгина ақлни ишлатишни, хабарларни текширишни билиши керак. Лекин минг афсуски, ҳалигача олдидан чиққан ҳар қандай хабарга чиппа-чин ишониб, ҳовлиққанидан бошқаларни ҳам шунга ишонтиришга уринадиганлар кўп топилади. Бундан эса ғараз ниятли, ифлос инсонлар осонгина фойдаланади.

Илтимос, фирибгар ва ёлғончиларга ўлжа бўлманг. Телеграмдан нимаики хабар ўқисангиз ишониб кетаверманг. Содда бўлманг!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek