Талабалар 20 декабрдан қишки таътилга чиқишлари мумкин
Matn12-noyabr, 2019, 20:561 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Талабалар 20 декабрдан қишки таътилга чиқишлари мумкин
22 декабрь куни бўладиган сайловлар муносабати билан талабалар учун қишки таътил даври 20 декабрдан 6 январгача деб белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Вазирлик гарчи “кутилмоқда” дегани билан (катта раҳбарлардан тасдиқ кутишаётган бўлса керак), лекин агар бундай ўзгариш аниқ бўлмаса, хабар эълон қилишмасди. Ўшанчун тайёргарликни бошлайверинг.
Ҳа, айтганча, талабаларга қишки таътилга кетиш даврида самолёт ва поездларга чегирмалар берилиши ҳам кутилмоқда. Шу сабабли билет олишда сал шошмай туринг.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


