Махмуд Истамов сайловлардаги стереотиплар ҳақида

Foto12-noyabr, 2019, 19:081 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

#Saylov2019
Бугунги матбуот анжуманида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Махмуд Истамов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Олдинги йиллардаги, олдинги сайловлардан стереотиплар ҳамон сақланиб қолган. Бу стереотипларни йўқотиш Марказий сайлов комиссияси олдида турган асосий вазифа. Биз уларни шунчаки баландпарвоз гаплар билан ёки, шиорлар билан йўқота олмаймиз. Балки амалий ишлар билангина ушбу стереотиплардан воз кечиш мумкин».

Бир ҳисобдан юқоридаги гапларда жон бор. Бир вақтим бўлганда, сайловдаги стереотиплар ҳақида айтадиган роса кўп гапларим бор. Бошимдан ўтказганим учун ҳис қилганман. Буни парчалаш осонмас лекин. Қон-қонимизга сингиб кетган. Аммо бунда халқни кўп ҳам айблаб бўлмайди, чунки стереотиплар пайдо бўлишига аниқ сабаблар мавжуд, уларни барчамиз жуда яхши биламиз, сир эмас.

Бир йилда тўлиқ натижага эришиш қийин, камида 3 та адолатли ва демократик сайловлар ўтказиш керак. Шунда оз-оздан йиғилиб, халқнинг асосий қисмида сал бўлса-да ишонч пайдо бўлиши мумкин. ИМХО.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek