Вафел чизмаси нима ва у нима учун керак

Video12-noyabr, 2019, 17:482 daqiqa0 koʻrish

«Вафел чизмаси» нима?

Кўпчилик ҳайдовчиларни шу савол қийнаётган бўлса керак. Бу чизиқлар тирбандлик пайдо бўлиш хавфи бор пайтларда чорраҳага тиқилиб кирадиган ҳайдовчилардан сақланишга ёрдам беради.

Умумий қоидага кўра, ушбу сариқ чизиқлар устида тўхташ мумкин эмас, фақат айрим ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилаётганда тўхташ мумкин (масалан, пиёдаларни ўтказиб юбориш).

Шунингдек, ушбу чизиқ яшил ўчиб ёнаётган пайтда ёки сариқда чорраҳага кириб келадиган ҳайдовчилардан ҳам огоҳликни талаб қилади. Яъни қизил ёнгунгача чорраҳадан тўлиқ ўтиб кетишга кўзи етмаган ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади, йўқса жарима тўлайди. Айни мана шунақа «сариқ аралаш қизилда кириб келиш» ортидан чорраҳаларда кўплаб ЙТҲлар содир этилади ёки тирбандликлар ҳосил бўлади.

Бундай чизиқлар ўтган йили Россияда ҳам пайдо бўлган, ушбу видеода янги қоида қисқача тушунтирилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek