Такрорий овоз бериш тартиби ва қоидалари

Matn23-dekabr, 2019, 21:331 daqiqa0 koʻrish

Такрорий овоз бериш ҳақида

Нима учун айрим округларда такрорий овоз бериш бўлади, деган саволлар кўп берилмоқда. Қуйида шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилганман:

👉 Сайлов қонунчилигига кўра, қайсидир номзод овоз берган сайловчиларнинг 50% дан кўпроқ овозини олган бўлса (50+1 дейилади), ўша номзод депутатликка сайланган деб ҳисобланади. Фоиз чиқаришда овоз берган сайловчилар сонига қаралади, рўйхатдаги сайловчилар сонига эмас;

👉 Агар мабодо номзодлардан бирортаси 50% дан кўп овоз ололмаса, унда ўша округда такрорий овоз бериш бўлиб ўтади;

👉 Такрорий овоз беришда фақат энг кўп овоз олган 2 нафар номзод қатнашади холос. Овози кам бўлган қолган 3 нафар номзод тушиб қолади;

👉 Такрорий овоз бериш қоидалари бироз бошқача бўлади, яъни энди кимдир 50% дан ошиқ овоз олиши шарт бўлмайди. Ким кўп овоз олса бўлди. Яъни кўпинча бузилган бюллетенлар чиқариб ташланса, айрим номзодлар овози 50% дан кам бўлиб қолиши мумкин, ўшанчун ким кўп овоз олса бўлди, деган қоида киритилган;

👉 Такрорий овоз бериш 2 ҳафта муддат ичида ўтказилади, яъни 5 январга қадар такрорий овоз бериш ташкил этилиши керак.

@xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek