Тадбиркорнинг электр ва газ таъминотидаги муаммолари
Бир тадбиркор-муштарий қуйидагича изоҳ қолдирибди:
“Хушнудбек, мана биз ҳам Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида тадбиркорлик билан шуғулланамиз, бир ҳафтадан буён свет хоҳласа бўлади, хоҳласа бўлмайди. Ишхонада 40 кишидан ортиқ ишчи-ходимлар ишлайди, ишга келади, свет йўқ, газ йўқ, уйига қайтиб кетади. Бизнинг ишимиз озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган, асосан электр энергия ва газ керак бўлади. Энди маҳсулот ишлаб чиқараман деб, печкаларни ёқиб, маҳсулотни пишириш учун печкага солганингда электр энергия ўчади, натижада печка ичида қолган маҳсулот яроқсиз ҳолатга келади. Натижада 10-15 миллион сўмли маҳсулот яроқсиз ҳолга келади ва корхона зарарга киради. Тўғриси соғлиқ кетиб, юрак ҳам тугади, бунақанги муаммолардан.”
Изоҳ тугади.. Хулоса ўзингиздан.
👉 @xushnudbek 👈


