Xalqaro press-klub sessiyasida chiroq o'chib qoldi
Кечаги иккинчи шармандали воқеа - Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтаётган тадбиркорлик мавзусидаги Халқаро-пресс клуб сессияси жонли эфирда намойиш этилаётган вақтда чироқ ўчиб қолди.
Менимча, бунда ҳам рамзий маъно бор. Юртимизда тадбиркорлик биз кутгандай ривожланмаётганининг асосий сабаби нима, деган саволга шу 20 сонияли видеони кўрсангиз жавоб топишингиз мумкин. Инвестицион жозибадорлик, тадбиркорлар учун қулай имкониятлар, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий ҳимояси каби гапларнинг ҳаммаси - сафсата, баландпарвоз гаплар. Электри йўқ давлатда қанақа тадбиркорлик бўлиши мумкин?
Тошкентда, боз устига иккита стратегик объектда электр узилаётган экан, ҳудудлардаги аҳвол қай даражада чатоқлигини тасаввур қилаверинг 🤦🏻♂️
Минг афсуски, соҳанинг тепасида “сайловингиям, метрополитенингаям, халқингаям...” деганлар ўтирибди шекилли.
Халқимизга сабр тилайман, илоҳим, қишдан қаторимиздан хато бўлмасдан ўтиб олайликда...
👉 @xushnudbek 👈


