Сув истеъмоли ва исрофи ҳақида ибратли ҳикоя

Matn11-yanvar, 2020, 22:101 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Фейсбукда Маҳфуза Ортиқова исмли фойдаланувчи сув истеъмоли ва исрофи ҳақида яхши пост қолдирибди, Сизга ҳам илиндим:

“Совуқ сувга ҳисоблагичлар ўрната бошланган пайтлар эди.

Ҳовлимизга ҳам ўрнатиб кетишди.

Бувимнинг ҳисоблагич бўлса, бўлмаса бир одатлари бўларди. Ҳаммомга кимдир кирса, беш дақиқадан кейин тақиллатардилар тезроқ чиқ, сувни увол қилма деб. Ҳовлига шланка олдирмасдилар. Сувни увол қиласанлар деб. Идишни сув оқизиб ювдирмасдилар. Tоғорада ювиб, кейин чай, сувни увол қиласан деб.

Сувга ҳисоблагич ўрнатилди. Бир ойдан кейин текширувчи келиб, ўшқира кетди. Aйлантиргансизлар, қўшнингиз бир ойда минг куб ишлатган. Қанақа қилиб сизларда ҳисоблагич деярли айланмаган, деб.

Онам истаганингизча текширинг. Биз ҳаромдан ҳазар қиламиз дедилар. Қани водопроводингизни шариллатиб очинг, деб ҳисоблагичга тикилди. Онам шариллатиб очдилар.

Tекширувчи келгандан бехабар бувим "қайси биринг сувни шунақа очдинг. Худодан қўрқмайсанларми" деб бақириб қолдилар

Tекширувчи пилдираволиб, қочганди. Узр, узр деб.

Mана шунақа дунёқараш етишмайди бугун одамларимизга, Худодан қўрқиш, исрофдан қўрқиш...”

Пост тугади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek