Супер-контракт миқдорини белгилаш тартиби

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

#abituriyent

САВОЛ: дейлик, маълум бир йўналишга ўтиш бали 57.0 бўлди. Aбитуриент 56.6 балл тўплади. У супер контрактни қандай миқдорда тўлайди: 4 баллгача етмаганлар учун белгиланганигами, ёки 20 бараварликка?

ЖАВОБ: супер-мупер контрактда ўқийди.

Агар абитуриент 56,7 ва ундан баланд балл олганлар ўқишга кириш учун бали етмаган бўлса, унда оширилган контрактда ўқийди. Яъни 4 баллик зонада ёки 4 баллдан ташқари зонади.

Агар абитуриент 56,6 ёки ундан кам балл олган бўлса, унда кириш балига неча балл етмай қолган бўлишидан қатъи назар (ҳатто 0,1 балл етмаган бўлса ҳам) у 20 баравардан 50 бараваргача бўлган супер-мупер контрактда (яъни оддий супер-контрактнинг 2 баравари) ўқийди.

Супер-мупер нима дегани, супер нима дегани, 4 баллик зона нима дегани, буни тушуниш учун олдин мана бу постни яхшилаб ўқиб олишингиз керак: https://t.me/xushnudbek/6917

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek