Ўзбекистон давлат қарзи 19,4 млрд долларга етди
2020 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 19,4 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,0 фоизни ташкил этди.
Хусусан, жорий йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 1,6 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 10,5 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 17,31 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 30,3 фоизга етди.
«Давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат қарзи (ЯИМга нисбатан - 34,0 фоиз), шу жумладан давлат ташқи қарзи (ЯИМга нисбатан - 30,3 фоиз) мўътадил даражада сақланиб қолмоқда», - дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.
Ўзи умуман Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган давлат қарзлари ҳақидаги очиқ ҳисоботни мана бу ерда тўлиқ танишиб чиқишни тавсия қиламан, қизиқ маълумотларни олишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈


