Абдул Ғани Биродар Афғонистондаги лойиҳалар ҳақида

Matn15-sentabr, 2020, 10:301 daqiqa0 koʻrish

Мулла Абдул Ғани Биродар, «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари:

– Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига устувор масала сифатида қарашини яхши биламиз.

Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда амалга оширилаётган Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар йўналиши бўйича темирйўл, Сурхон–Пули-Хумри электр узатиш линияси каби йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқ.

Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар Афғонистонда фаолият юритади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳам муҳим масала. Бу жиҳатни эътибордан четда қолдирмаган ҳолда, асосий диққатни шунга қаратамиз.

Хабарингиз бор, бундан бир неча ой муқаддам, Доҳада Толибон ҳаракати ва АҚШ ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Шу қадамларнинг ўзиёқ Толибон ҳаракати тинчлик тарафдори эканлигини кўрсатади. Биз келишув шартларини бажарамиз албатта. Шу нуқтаи назардан айтишим мумкинки, келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз.

Манба

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek