Солиқ қўмитасига касса чеклари бўйича таклиф

Matn17-may, 2019, 10:251 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Солиқ қўмитасига таклиф

Таъкидлаш жоиз, яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида касса чеклари билан боғлиқ юқоридаги каби тадбирлар хориж амалиётида ҳам учраб туради. Масалан, улардан энг машҳури Чилида бўлган. Чили солиқ вазирлиги жуда катта миқдордаги ютуқли лотерея эълон қилган ва унда қатнашиш учун аҳоли касса чекларининг номерини махсус базада рўйхатдан ўтказиши керак бўлган. Қанча кўп касса чекини киритсангиз, шунча кўп ютиш имкониятингиз ошади. Ўз-ўзидан бу нарса кутилгандан ҳам зиёда фойда берган, чунки эндиликда халқ ҳар бир хариди учун сотувчилардан касса чекларини талаб қилишни бошлаган.

Бу каби лотерея кейинчалик Грузия ва Литвада ўтказилди. Масалан, Литвада 2017 йил 28 ноябрда шунақа лотерея бошланган ва ҳозиргача ўтказилади. Унда 1 евродан кўпроқ миқдорда қилинган харид (ёки хизматлар учун тўлов) чекидаги рақамни махсус ташкил қилинган kvituzaidimas.vmi.lt сайтига киритиш керак.

Ютуқ эса кичкина эмас – ҳар ҳафта 100 кишига 50 евродан берилади, ҳар ой якунида эса 1 нафар бахтли иштирокчи 5 минг евро ютуқни қўлга киритади.

Бизнинг Солиқ қўмитамиз ҳам шунақароқ акция ташкил қилса яхши бўларди. Ҳар ҳолда бу акция ТВда урчиб кетган қимор ўйинларидан кўра минг чандон кўпроқ жамият учун фойда берар эди. ИМХО.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek