Солиқлардан чегирма олиш учун харид чеклари керак бўлади

Matn17-may, 2019, 10:051 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Солиқ қўмитаси: харидларингиз чекларини келтиринг ва солиқлардан чегирма олинг!

Қабул қилиниши кутилаётган Президент қарорига кўра, тўлов чекларини тақдим этган фуқароларга солиқлардан чегирма берилади.

Ишонмайсизми? «Бошида биз ҳам ишонмагандик», - деб ёзяпти Ишбилармон.уз канали. Канал маъмурияти Солиқ қўмитасидан қайта сўраб кўрибди ва мана бундай жавоб олибди:

«2020 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларга, улар харид қилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг назорат-касса машиналари чеклари билан тасдиқланган харажатларидаги солиқлар миқдорида, даромад, мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ чегирмалари тақдим этилади ёки пул маблағлари тўланади.

Бундан мақсад – жисмоний шахсларнинг ўзлари харид чоғида чек берилишини талаб қиладилар ва, пировардида, солиқ тушуми яхшиланади.

Харидор чек бериладиган жойдан савдо қилиш ва чек берилмаслик ҳолатлари бўйича тегишли идораларни хабардор қилишдан манфаатдор бўлади».

Шу билан бирга, солиқчилар «Бу тартибни жорий қилиш чегирма миқдори, даврийлиги ва муддати, уларнинг ДСҚ базасида акс этиши каби масалаларни ҳал этишни тақозо қилажаги»га ҳам ишора қилганлар.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek