Шавкат Мирзиёев: Сардоба фожиаси айбдорлари жазоланади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❗️Шавкат Мирзиёев: айбдорлар ким бўлишидан қатъи назар жавоб беради
Бугунги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Сардоба” сув омбори фожиасида айбдорлар албатта жазо олишини таъкидлади. Жумладан, давлатимиз раҳбари шундай деди:
“Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим. Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради.
Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз.
Шунингдек, менинг топшириғимга биноан ҳозирги кунда тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилмоқда”.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



