Сардоба фожиасида 4 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Сардоба фожиасида ҳозирча 4 нафар инсон ҳалок бўлган

Бу ҳақда бугунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Афсуски, ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди.

Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди.

Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман”, - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek