Сайловчиларга энг керакли маълумотлар

Matn21-dekabr, 2019, 16:571 daqiqa0 koʻrish

Сайловчиларга энг керакли маълумотлар

Эртага бўлиб ўтадиган Олий Mажлис ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлиги учун сайловларда сайловчилар учун энг керакли маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдим:

👉 овоз бериш эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 га қадар давом этади;

👉 ўзингиз билан паспорт ёки янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни унутманг;

👉 агар ҳалигача қайси сайлов участкасида овоз беришингизни билмасангиз, унда elections.uz/uz/site/polling-station манзилига кириб, туғилган сана ва паспорт рақамини киритган ҳолда эртага овоз берадиган участкангизни аниқлашингиз мумкин;

👉 сайлов бюллетенини яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида ёлғиз ўзингиз тўлдирасиз;

👉 овоз бериш учун ўзингиз ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «➕» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгисини қўйишингиз керак;

👉 тўлдирган сайлов бюллетенингизни сайлов қутисига ташлайсиз. Ўзингиз билан эсдалик учун олиб кетиб қолманг;

👉 мабодо бюллетенни бузиб қўйсангиз, унда янгисига алмаштириб беришни илтимос қилишингиз мумкин;

👉 исталган номзодингизга овоз беришингиз ёки ҳеч кимга овоз бермаслигингиз мумкин (фақат имкони бўлса, бюллетенни бўш қолдирманг);

👉 сайловга бориш ҳам мажбурият эмас, ҳуқуқ. Aммо аввал кўп бора таъкидлаганимиздек, албатта сайловга бориш ҳамда номзодлар орасида энг муносиби ёки нисбатан яхшироғига овоз беришингиз тавсия этилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek