Самарқанд вилояти ҳокимининг уч ўринбосари алмашди

Matn2-avgust, 2018, 12:461 daqiqa0 koʻrish

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ УЧ НАФАР ЎРИНБОСАРИ ЎЗГАРДИ

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг 2018 йил 1 августдаги қарорларига мувофиқ, Нурқулов Абдумажид Алибекович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача бу вазифада Камолиддин Қурбонов ишлаб келаётган эди.

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб Шукуров Акмал Ғайратович тайинланди.

1 августга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мунис Восеев ўрнида эндиликда Нуруллаев Ботиржон Ўткирович фаолият кўрсатади.

Манба: zarnews.uz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek