Контракт пули оширилмаслиги ҳақидаги хабарлар ёлғон
Контракт пули оширилмаслиги ростми?
31 июль куни Телеграмдаги сохта «Давлат тест маркази» деган каналда «Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди» деган хабар чиқди.
Гўёки Kun.uz нашри берган маълумот, дея тарқатилган ушбу хабарни ўқиб, кўпчилик аниқлик киритишимни сўрашмоқда.
❗️Мазкур хабар ҳақиқатга мос эмас ва бу ўтган йили чиққан хабарнинг қайта ишланган сохта варианти.
Kun.uz сайтида ушбу хабар 2017 йил 17 август куни чиққан эди ва 2017/2018 ўқув йилида контракт ошмаслиги ҳақида маълум қилинган.
Шов-шув илинжида ҳар қандай ёлғонни тўқийдиганлар эса, ўша хабарни олиб “2017/2018” деган жойларини “2018/2019” дея ўзгартириб, қайта эълон қилишмоқда.
Шу сабабли энг аввало сохта каналларга аъзо бўлманг, иккинчидан ҳар қандай хабарга ишониб кетавермаслик лозим, хабарларни асосий манбадан қайта текшириб олинг.
Майли, ҳаммага Аллоҳ ўзи инсоф берсин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

