ОТМга кириш учун минимал ўтиш баллари пасайтирилди
РАСМАН: Квотада жой бўлса ҳам 68 баллдан кам олиб йиқилганлар энди талаба бўлади!
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Давлат қабул комиссияси мажлисининг 6-сон баёни ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, республика олий таълим муассасаларига давлат грантининг минимал ўтиш бали 68,0 балл (энг юқори ўтиш бали 189,0 баллнинг 36%), тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл (энг юқори ўтиш бали 189,0 баллнинг 30%) этиб белгиланди.
Бунда, ОТМларга ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
Шунингдек, тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл эканлигини инобатга олиб, Давлат тест маркази 2 кун муддатда тест синовлари натижалари қайдномаларини қайтадан кўриб чиқиб, қабул квотаси тўлмаган таълим йўналишларининг қабул чегарасини туширади ҳамда ўрнатилган тартибда қайдномаларни чоп этиб, олий таълим муассасаларига етказади.
Бу дегани, қабул квотасида жой бўлса ҳам қабул қилинмаган ва 56,7 дан 68 гача балл тўплаганлар тўлов-контракт асосида, 68 дан 75 гача балл тўплаганлар эса бюджет асосида талаба бўлади!
Барчани чин дилдан табриклайман!
Бу масалани каналим орқали биринчилардан бўлиб кўтариб чиққандим, расмий ўзгариш бўлганидан хурсандман.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
