Қурбон Ҳайитида дам олиш кунлари белгиланди
Қурбон Ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Аввал ёзганимдек, Ҳукумат дам олиш кунлари масаласини мураккаблаштирмасдан, битта кунни кўчириш орқали масалани ҳал қилди.
Шунда Президент Фармонига биноан, Қурбон ҳайити арафасида иш ва дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
5 кунликларга (кетма-кет 3 кун дам олиш):
21 август, сешанба - Қурбон Ҳайитининг биринчи куни (дам олиш);
22 август, чоршанба - дам олиш;
23 август, пайшанба - дам олиш;
24 август, жума - иш куни;
25 август, шанба - иш куни;
26 август, якшанба - иш куни.
6 кунликларга (кетма-кет 2 кун дам олиш):
21 август, сешанба - Қурбон Ҳайитининг биринчи куни (дам олиш);
22 август, чоршанба - дам олиш;
23 август, пайшанба - иш куни;
24 август, жума - иш куни;
25 август, шанба - иш куни;
26 август, якшанба - иш куни.
Эътиборли томони, 24-30 август кунлари барча ходимлар учун кетма-кет 7 кун иш куни бўлади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
