Жиззахдаги аянчли ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди
Кеча Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ёзган эдим. Ушбу воқеанинг тафсилотларини маълум қилишди.
2018 йил 15 август куни соат тахминан 12-00 ларда М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 996 километрида Ш.Р. ўзига тегишли бўлган Nexia RЗ русумли автомашинада Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўлнинг ўзига нисбатан ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва автомашина воқеа жойида тўлиқ ёниб кетган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи Ш.Р. ҳамда автомашинада бўлган унинг рафиқаси Э.С. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлганлар. Йўловчи М.Э тан жароҳати олиб РШТЁИМ Жиззах филиалининг Нейрохирургия бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисм “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek


