Жиззахдаги ЙТҲда Қуръон китоби омон қолди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Тасодифми ёки...?
Ички ишлар тизимида ишлайдиган дўстимнинг бугунги ҳикояси:
«Бугун даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси ҳақида хабар олдик ва воқеа жойига етиб бордик. Жиззах вилоятидан ўтувчи М-39 автомагистраль йўлида содир бўлган ҳалокат туфайли Нексия-3 русумли автомобиль бутунлай ёниб кетган. Машинада яроқли нарсанинг ўзи йўқ, фақат темир-терсак қорайиб турибди холос. Минг афсуски, ҳайдовчининг жасадидан ҳам айтарли асар қолмабди. Лекин ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир ҳолат эътиборимизни тортди. Шунча ёнғиннинг ичида ҳам машинадаги Қуръони Карим китоби бус-бутун сақланиб қолибди. Фақат сал четлари куйибди холос».
Расмларни кўриб, дўстимнинг сўзларини тинглаб, кўнглим алланечук бўлиб кетди. No comment...
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek




