Super-kontrakt narxlari va 4 ballik tizim tartibi

Matn16-avgust, 2018, 18:012 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Кеча супер-контракт бўйича нархлар эълон қилингач, айрим тушунмовчиликлар бўлди. Яъни баъзилар ушбу нархлар барча учун бир хил экан, кириш чизиғига 4 балл етмаганлар ҳам шунақа қиммат нархда тўлайдими, дея сўрашмоқда.

Маълумот учун:

4 баллик чизиқ аввалгидек сақланиб қолган. Тартибда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бунда нархлар қуйидагича бўлади:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Шунингдек, 0.1 балл етмай қолганларга қандайдир имтиёз борми, деган саволлар кўпаймоқда. Низом бўйича баллар қатъий белгиланган, бирор имтиёз назарда тутилмаган. Масалан, кириш чизиғига 4,1 балл етмай қолганлар ҳам 10 баравардан кўпроқ тўлайди. Гарчи 4 баллик ҳудудга атиги 0,1 етмай қолган бўлса ҳам. Ёхуд 56,6 балл олганлар супер-контрактда ўқиш имконига эга эмас, чунки камида 56,7 олганлар ўқий олади.

Изоҳ:

Ижтимоий тармоқда супер-контрактлар ҳақида айрим ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар берилмоқда.

Масалан, 4 баллик ҳудудда бўлган абитуриентлардан ариза олишмаяпти, фақат 4 баллдан юқориларни супер-контрактга олишармиш, чунки мақсад кўпроқ пул ишлаш, деган мазмундаги фикрлар шунчаки уйдирма ва тўқима гап холос. Қўшимча контракт учун квота ажратилса, ОТМлар 4 баллик ҳудуддагиларни энг биринчилардан бўлиб қабул қилишга мажбур, чунки уларни қабул қилмасдан туриб баллар кетма-кетлиги бўйича қиммат контрактга ўта олмайди. Буни қабул тизимини тушунадиганлар яхши билишади.

Шу сабабли, бу каби миш-мишларга ишонмаслигингизни сўрар эдим.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek