Қозоғистонда ҳукумат истеъфога чиқарилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Тинчлик бўлсин

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев суюлтирилган газ нархининг кескин ошиши ортидан келиб чиққан норозиликлар сабаб Асқар Мамин бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақидаги Фармонни имзолади. Ҳукуматга бош вазирнинг биринчи ўринбосари — молия вазири Смаилов Алихан Асханович вақтинча раҳбарлик қилиб туради.

Бугундан бошлаб 19 январгача Қозоғистоннинг Мангистау вилояти ва Олмаота шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев халққа мурожаат билан чиқиб, турли провокацияларга учмасликка, жиноятга қўл урмасликка ҳамда муаммоларни музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Шунингдек, газ нархи яна эски ҳолатга қайтарилди ва 180 кун давомида давлат назоратида бўлиб туради.

Қўшни қардош қозоқ халқига тинчлик тилайман. Кўтарилган масалалар тезроқ ўз ечимини топиб, ташқи душманларга қўл келадиган уруш-жанжаллар барҳам топсин, деймиз. Чунки Қозоғистондаги воқеаларни айрим давлатдаги ОАВлар шубҳали тарзда жуда фаол ёритиб боришмоқда. Ўша давлатдаги (номини айтмасам билдингиз) айрим "сиёсатчилар" эса Қозоғистон ҳудудидаги ўз миллатдошларини қутқариш, бунинг учун ўша давлатдаги ерларни ажратиб олиш ҳақида муҳокамаларни бошлаб юборишган.

Қозоқ биродарларимиз ақл билан иш тутади ва мамлакат бирдамлиги ҳамда тинчлигини тезда жойига қайтаради, деган умиддамиз.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2383
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek