Президентга неча кун меҳнат таътили берилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Президентга неча кун меҳнат таътили берилади?

Давлат раҳбари меҳнат таътилига чиққанда унинг вазифаларини ким бажариб туради? Келинг, шу ва шу каби бошқа масалалар ҳақида гаплашсак.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, Президентга муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.

Президент меҳнат таътилига чиққанда унинг вазифалари кимнингдир зиммасига юкланиши ҳақида қонунчиликда бирорта қоидага кўзим тушмаган. Чунки Президент халқ томонидан сайланган олий ваколатларга эга шахс ҳисобланади, унинг вазифаларини вақтинча халқ сайламаган шахсга берилиши жоиз эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддасида ҳам аниқ ёзилган: Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.

Фақат Конституциямизнинг 96-моддасида биргина қоида бор, амалдаги Президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Олий Мажлис Сенати Раисининг зиммасига юклатилади. Бунда асосий шарт – 3 ой ичида навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши керак. «Ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолат»га айнан нималар киришига изоҳ берилмаган, лекин меҳнат таътили бунга кирмаслиги аниқ.

Шавкат Мирзиёев илк бор 2019 йил 5 август куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. 2021 йил 4 январь куни иккинчи 7 кунлик таътилга чиқди. Бу учинчиси.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2079
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek