Самарқанддаги янги туннель биринчи ёмғирга дош беролмади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0tahrirlangan

31 декабрь куни Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида бунёд этилган туннель шаклидаги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 143 миллиард сўм.

Туннель ишга тушишига кўп ўтмасидан биринчи ёмғиргаёқ дош беролмаяпти.

"Ўзбекистон24" телеканалининг хабар беришича, режа бўйича 3 йилда қурилиши лозим бўлган туннель 1,5 йил ичида, 1 йил ичида қурилиши лозим бўлган галерея типидаги йўл ўтказгичи эса 6 ой ичида фойдаланишга топширилган. Бу бизнинг қурилиш тизимимизга теккан касал. Сифатга эмас, муддатга қараб ишлашади. Объектни қанча тез топширса, шунча кўп мақтанишади. Ваҳоланки сифатни ўзингиз кўриб турибсиз.

Худди ўша машҳур латифадагидек: «Кейинги байрамингиз қачон?»

P.S.: 2019 йилги маълумотларга кўра, мазкур туннель «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилиши керак эди.

Ҳукумат қарори билан пудратчи ташкилотларни тўғридан-тўғри энг яхши таклифлар асосида танловларсиз белгилаб олишга рухсат берилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👎 2561
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek