Тўқаев ДХР ва ЛХРни тан олмаслигини маълум қилди
Xushnudbek.uzVideo4 daqiqa0tahrirlanganЭнди озгина халқаро сиёсат ҳақида.
Қасим-Жўмарт Тўқаев Санкт-Петербургда ўтаётган форум пайти Путин олдида Қозоғистон ДХР ва ЛХРни тан олмаслигини айтди ва уларни "сохта давлат" деб атади.
Унинг фикрича, халқаро ҳуқуқ нормаларини тарафлар турлича талқин қилмоқда. Айримлар, ҳудудий яхлитлик энг олий қадрият деса, кимлардир ҳар бир миллат қайси давлат ҳудудида бўлишидан қатъи назар ўз давлатини тузишга ва ўзлари яшаётган давлат ҳудудидан ажралиб чиқишга ҳақли, дейишади.
Аммо Тўқаев иккинчи тоифа фикрига қўшилмаслигини айтган.
«Агар ҳар бир миллат бунақа ажралиб чиқаверса, ер юзида 193 та давлат ўрнига 500-600 дан ортиқ давлат пайдо бўлади. Бу эса хаосни пайдо қилади. Шу сабабдан Қозоғистон на Тайванни, на Косово, на Жанубий Осетия, на Абхазияни тан олади. Ва ўз навбатида Донецк ва Луганск каби квази (сохта) давлат ҳудудларига муносабатимиз ҳам шундай», — дея жавоб берди Қозоғистон Президенти.
Шунчаки, қойил.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 61



