Футбол бўйича финал чипталари сотувидаги муаммолар

Matn17-iyun, 2022, 19:401 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzФинал чипталари бугун сотувга чиқади Кўпчилик футбол мухлисларини Ўзбекистон U23 ва Саудия Арабистони U23 жамоалари ўртасидаги финал учрашувига мухлисларнинг к…

Финал билетлари онлайн сотувга чиқарилмади. Аниқроғи чиқарилгандай бўлди, лекин техник муаммо сабаб бирдан тўхтади.

Билетлар қўлда 500 минг сўмгача сотилаётгани, кассалар олдида минглаб одамлар навбатдалиги ҳақида видео ва фотолар тарқалмоқда. Хуллас, айни дақиқаларда ёки таниш-билиши, ёки пули, ёки ўта катта сабри (бўш вақти) борларгина финалга билет олишмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса бу борада бир оғиз ҳам расмий изоҳ бергани йўқ, ҳозирча фақат сукут сақламоқда. Ҳеч бўлмаса мавжуд вазият ҳақида хабардор қилиб турса бўларди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 17
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek