Қорақалпоғистонда кафедра мудири талабаларни ишлатди

Matn2-iyun, 2018, 22:061 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Manba:Daryo — LIVE

​​Қорақалпоғистонда университет кафедра мудири талабаларни ўз фермер хўжалигида ишлатди

Қорақалпоқ давлат университети Химия-технология кафедра мудири Махсет Айимбетов 29 май куни 80 нафар талабани дарслардан озод қилдириб, Нукус туманидаги ўзининг «Шортанбай танги» фермер хўжалигига дала ишларига жалб қилган. Бу ишга химия-технология факультети деканати ҳам рухсат берган, деб ёзади «Хabar.uz».

Талабалар автобусга ўтириб, фермер хўжалигига ўташ ишларига отланган пайтда ўз ҳуқуқларидан бохабар бир талаба тегишли органларга хабар қилган.

Хабарни текшириш учун университетга келган орган ходими бўм-бўш аудиторияларга дуч келади. Айимбетов талабаларни шошилинч дарсга қайтарди, лекин бу пайтгача соат 12 ларга бориб қолади.

Нашрнинг алоҳида қайд этишича, Махсет Айимбетов мажбурий меҳнат бўйича аввал ҳам ном чиқарган. У 2011 йилда факультет декани пайтида пахта йиғим-теримида талабаларни ва домлаларни уриб-сўкканлиги видеоси тарқаган (суратда ўша видеодан кадр).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek