ТАТУ ўқув йилини масофавий шаклда якунлайди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Тошкент ахборот технологиялари университети биносининг олд кўриниши ва зинапоядаги талабалар

ТАТУ ўқув йилини масофавий якунлайди

Талабаларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув йили охиригача барча курс талабалари учун ўқув жараёни онлайн давом этиши белгиланди.

Шунингдек, ТАТУнинг Фарғона филиалида ҳам ўқув йили масофавий якунланади.

Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқув жараёнлари бугун, 17 майдан анъанавийга қайтди.

Тошкент молия институти эса 20 май, пайшанба кунидан бошлаб яна анъанавийга қайтади. Ушбу институт аввалроқ 2 марта 2 ҳафтадан масофавийга ўтган эди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek