Репетиторлар ҳақидаги янглиш тасаввурлар

Matn2-iyun, 2018, 18:571 daqiqa0 koʻrish

“Репетиторлар фақат тест ёдлатади”, деб тасаввур қиладиган инсонларни кўрсам, Абдулла Ориповнинг шеърида баён этилган “тилла балиқча” эсимга тушиб кетаверади:

Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни…

Беш қўл баробар эмас, "менда ИКС вариант бор" деб фақат тест ёдлатадиган айрим фирибгарларни репетитор деб тасаввур қилмаслик ва янглиш хулоса чиқармаслик керак. Биз ўқиган даврда ҳам (10 йиллар олдин) шунақа эди, репетиторларга бориб, яхши тайёрланиб кирган талабалар доим олдинда юришарди, билимлари кучли бўларди. Ҳозир ҳам шунақа бўлса керак (репетитор дейилганда ўқув марказлари ҳам кириб кетади).

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek