Қўқон нодавлат университети ташкил этилди

Matn20-avgust, 2019, 15:271 daqiqa0 koʻrish

​​Қўқон нодавлат университети ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 йилдаги 683-сонли қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалдаги мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида, 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

2022 йил 1 августга қадар Университет барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади.

Университет Қўқон шаҳри, Туркистон кўчаси, 28-а уй манзилида жойлашган Қўқон сервис ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг биносига жойлашади.

Университетда қандай йўналишлар бўйича неча нафар талаба олади, имтиҳонлари қай тартибда бўлади, контракт миқдори қанча ва шу каби саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Тез орада рекламалари чиқиб қолса керак.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek