Ўзбекистонда Акфа университети ташкил этилди

Matn16-fevral, 2019, 14:431 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Акфа университети ташкил этилди

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ҳукумат қарори билан ташкил этилган Акфа университетида фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетда таълим жараёни инглиз тилида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Мендаги маълумотларга кўра, университет Жанубий Кореянинг Гачон университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Маълумот учун: Гачон университети ARWU халқаро рейтингида 801-900-ўринларда қайд этилган. QS халқаро рейтингида эса, Осиё университетлари орасида 401-450-ўринларни эгаллаб турибди.

P.S.: мазкур хабар атрофида ижтимоий тармоқларда турлича фикрлар билдирилмоқда. Масалан, "ҳаммаёқ Акфа бўлиб кетди", "кун туғсаям, ой туғсаям шуларга эканда", "булар аралашмаган яна қаер қолди" каби изоҳларни учратиш мумкин. Аммо салгина мантиқан ўйлаб қарайдиган бўлсак, аслида хусусий университетларнинг кўпайиши ҳар қандай бунақа майда гаплардан устун туради ва дўппимизни осмонга отиб хурсанд бўладиган янгилик.

Бўлиб ҳам Ўзбекистон шароитида замонавий таълим беришни мақсад қилиб қўйган, замондан 100 йилларга орқада қолай деган таълим тизимимизга янги ҳаво ва нафас олиб киришга қаратилган ҳар қандай лойиҳани қучоқ очиб, очиқ юз билан кутиб олишимиз керак. «Akfa» компаниясига бўлган шахсий муносабатларимиз эса ўз йўлига.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek