Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 121 тага етди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
2018-2020 йилларда ташкил этилган янги ва нодавлат олий таълим муассасалари ҳақида маълумот берувчи инфографика

Маълумот учун: сўнги уч йилда Ўзбекистонда 43 та янги олий таълим муассасалари, жумладан, 28 та маҳаллий ва 15 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилди ва ОТМлар сони 121 тага етди. Жорий йилда 1 та институт университетга, 2 та филиал институтга, 1 та олий мактаб академияга айлантирилди.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида Қўқон нодавлат университети, “Tashkent International University” халқаро университети, Британия менежмент университети, TEAM университети, Акфа университети каби нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилди.

Мана шунча саъй-ҳаракатлардан кейин ҳам ҳали олий таълим билан қамров 30% га ҳам чиқмагани, бу муаммо йиллар давомида қандай улкан тоғга айланиб қолганини кўрсатади.

Агар ҳозирги темпни туширмасдан, янада жадаллаштирилса, яқин бир неча йилда қамровни ҳеч бўлмаса 50% га кўтариш мумкин бўлади.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek