Абитуриент рухсатномасини олиш тартиби
Абитуриент рухсатномасини олиш тартиби қандай?
1️⃣ дастлаб abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетингизга рўйхатдан ўтган телефон рақамингиз орқали кирасиз;
2️⃣ шахсий кабинетда «Abituriyent ruxsatnomasi-2020» бўлими бор, ўша ерга кирасиз (1-расмга қаранг);
3️⃣ шундан сўнг сизнинг шахсий маълумотларингиз чиқади (2-расмга қаранг). Қайси йўналишларга ҳужжат топширганингиз ва қайси фанлардан тест бўлиши ҳам кўрсатилган. Бундан ташқари ушбу саҳифада қуйидаги жуда муҳим янги маълумотлар акс этган:
👉 тест ҳудуди;
👉 тест санаси ҳамда вақти;
👉 тест топшириш манзили ва жой номи;
👉 смена, сектор ва гуруҳ рақами.
4️⃣ саҳифанинг энг пастида «Yuklab olish» деган тугмани босганда абитуриент рухсатномасини Pdf форматда юклаб олиш мумкин. Аммо ҳозир сайтда юклаб олиш имкони бўлмаяпти. Тугмани босганда «Тармоқ билан узилиш рўй берди қайта уриниб кўринг» деган ёзув чиқмоқда (3-расмга қаранг).
Бу техник хатолик тез орада тузатилади деган умиддамиз.
👉 @xushnudbek 👈


