Пропискани оғзаки буйруқ билан рад қилишса нима қилиш керак

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Пропискани оғзаки буйруқ билан рад қилишса, қандай йўл тутмоқ керак?

Қуйидаги мақолада давлат органлари «юқоридан» бериладиган оғзаки топшириқлар туфайли қонунда белгиланган МАЖБУРИЯТИНИ бажаришни рад қилса, қонун доирасида қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, бир неча киши қўшилиб, янги уй сотиб олган, лекин пропискага кира олмаётган фуқароларга 4 та қадамдан иборат маслаҳатлар берилган.

Гарчи қуйида келтирадиган мисолларимиз фақат прописка ҳақида бўлса ҳам, лекин унда берилаётган таклиф ва маслаҳатларни исталган шунга ўхшаш вазиятда бемалол қўллаш мумкин. Қайси масала, қайси соҳа бўлмасин, ноқонуний қарорларга қарши ана шундай курашсак, бу энг тўғри йўл бўлар эди.

Муштарийларга қулай бўлиши ва адвокат учун қўшимча харажат қилиб юрмаслиги учун, мақолага мурожаат матнлари ва судга киритиладиган ариза намуналарини илова қилиб қўшиб қўйдим. Файлни юклаб олиб, ундаги керакли маълумотларни ўзгартириб чиқсангиз бўлди, аризалар таппа-тайёр!

Бир нарсани унутманг: ҲАҚ ОЛИНУР, БЕРИЛМАС!

Ҳаққингизни талаб қилиш уят ёки жиноят эмас. Аслида ноқонуний топшириқ бераётганлар уялсин. Қонуний ҳуқуқларингизни рўёбга чиқаришда барчангизга омад тилайман.

https://kun.uz/news/2019/04/15/propiskani-ogzaki-buyruq-bilan-rad-qilishsa-qanday-yol-tutmoq-kerak

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek