Ўзбекистонда ўқитувчилик касбининг нуфузи бўйича сўровнома

Matn13-iyul, 2018, 18:391 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ҳозир жонли эфирда бўлаётган "Муносабат" кўрсатувидан:

Усмон Шарифхўжаев, Таълим cифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари:

"Хитойда ўтказилган ижтимоий сўровномада "Фарзандингиз ўқитувчи бўлишни истайсизми?" деган саволга 55% инсонлар "Ҳа" деб жавоб беришган. Биз ҳам ана шундай сўровнома ўтказиб кўрдик. Натижа қанақа бўлди деб ўйлайсиз? Бизда ўтказилган сўровномада атиги 7% инсонлар фарзандини ўқитувчи бўлишига розилигини билдирди.

Энг қизиқ томони, худди шу сўровномани ўқитувчилар орасида ўтказганимизда, натижа олдингисидан ҳам паст, бор-йўғи 3% чиқди. Бизда ўқитувчиларнинг ўзи фарзандини ўқитувчи бўлишини хоҳламаслиги маълум бўлди. Мана шу натижалар ҳам жамиятимизда ўқитувчиларнинг тутган ўрнини кўрсатиб турибди."

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek