Ўзбекистонда Автомобилсиз кун акцияси ўтказилади

Matn23-may, 2018, 18:471 daqiqa0 koʻrish

Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ҳукумат қарори билан Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Эндиликда:

👉 ҳар ҳафтада жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” ўтказилади;

👉 автотранспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишга, унинг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга оммавий чақиришга йўналтирилган “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси мунтазам асосда республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилади;

👉 пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

👉 машиналарга ўрнатилган видеорегистраторлардан олинадиган видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизими жорий этилади, бунда шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

Бундан ташқари, қарор билан жами 74 та, шу жумладан 31 та йўл-патруль хизмати стационар постлари, 43 та патруль-пост хизмати постлари (блок-постлар ва тўсиқ постлар)нинг фаолияти тугатилди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek