Боди-камераларга оид қарор 1 январга қадар узайтирилди
Albom3-iyul, 2019, 22:021 daqiqa0 koʻrish
⚡️РАСМАН: Боди-камераларга оид қарор 1 январга қадар узайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 3 июлдаги 556-сонли қарори билан ЙПХ ходимларининг мобил видеокамералар ва планшетлар билан таъминланишига оид тартиб 2020 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Ҳукумат қарорида айтилишича, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансалорлик ва бюрократизм боди-камералар билан ўз вақтида таъминланмаганига сабаб бўлган.
Шу сабабли Мудофаа саноати қўмитасининг ўринбосари Х.Б.Юсуповга ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.М.Эргашевга ҳайфсан эълон қилинди.
P.S.: бўлди энди, ЙПХ ходимларига ҳужжат кўрсатинглар :)
👉 @xushnudbek 👈
