Фарғонада тест синовлари ўтказиладиган жойлар маълум бўлди
Matn23-may, 2018, 18:291 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Фарғонада тест синовлари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди
Фарғона вилоятида олий ўқув юртларининг бакалавр йўналишига кириш имтиҳонлари қуйидаги 3 та бинода ўтказилади.
👉 Фарғона давлат университети спорт мажмуасидаги кўчма павильон (840 ўрин);
👉 Фарғона олимпия захиралари коллежи (1620 ўрин);
👉 «Нефтчи» футбол клуби тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби (540 ўрин).
Эслатиб ўтамиз:
Тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ҳар куни икки сменада ташкил қилинади.
Натижалар тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
[Daryo]
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
