Qarzdorlarga ko‘rsatilmaydigan xizmatlar ro‘yxati
Коммунал тўловлардан қарздорлиги бўлган шахсларга қуйидаги хизматлар кўрсатилмайди:
👉 кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар);
👉 автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар);
👉 янги автомотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича сотиш;
👉 кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги кадастр ишларини тайёрлаш;
👉 автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;
👉 автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш.
Агар Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида қарздорлик аниқланса, унда қарзни узиш керак бўлади. Бунда тўлов қилиш ва тўлов қилингани ҳақидаги маълумотларни олишда замонавий технологиялардан фойдаланиш режалаштирилган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
