Коммунал кўрсаткичларни МИБ боти орқали юбориш мумкин

Video3-aprel, 2020, 19:312 daqiqa0 koʻrish

Коммунал кўрсаткичларни расмга олиб юбориш мумкин

Карантин вақтида МИБ ходимларининг коммунал тўловлардаги кўрсаткичларни қайд этиш учун хонадонларга бевосита ташриф буюриши билан боғлиқ масалалар кун тартибига чиқмоқда. Бунақа уйма-уй юриш карантин қоидаларига зид эмасми, деган саволлар ўртага ташланмоқда.

Шунга кўра, МИБ томонидан @mibuzbot телеграм боти ишга туширилибди.

Бот орқали онлайн тарзда ҳисоблагич кўрсаткичларини расмга олиб юбориш ва электр энергияси ⚡️, табиий газ 🔥: ҳамда қаттиқ маиший чиқинди 🗑 хизматлари юзасидан ҳисоб-рақам ҳолатини текшириш ва назорат қилиш мумкин.

Тез орада бот орқали бевосита онлайн тўлов қилиш имконини ҳам қўшиш режалаштирилмоқда.

Ботдан фойдаланиб, ўз кўрсаткичларингизни инспекторларга юборишингизни ва шу орқали ижтимоий масофаланишга ҳисса қўшишингизни сўраб қоламиз:

✅ @mibuzbot

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek