Ўзбекистон темир йўлларининг электрон чипта тизими танқиди
Manba:davletovuz
Монополист Ўзбекистон темир йўллари ўзининг фавқулодда инновацион янгиликларини давом эттирмоқда.
Хабарингиз бор, компания расмий сайти орқали электрон билет сотиб олиш хизмати йўлга қўйилган. Лекин билетни қоғозга босиб чиқариб, ўзингиз билан олволмасангиз ҳисобмас.
Фақат Ўзбекистон темир йўлларидагина мавжуд бу "инновация"га қўшимча равишда компания энди айрим поездларга электрон рўйхатдан ўтишни ҳам чеклаб қўйибди. Масалан, 062-сонли Тошкент-Андижон поездига фақат буюртма қила оласиз, буюртмангизни рўйхатдан ўтказиш учун (қоғоз билет олишга) барибир компания чиптахонасига камида 1 соат аввал боришингиз лозим экан.
Мана шунақа инновация. Афандининг тараканни ушлаб, бошига уч марта уриб, оғзига кукун солиш орқали ишлатиладиган таракан дориси эсга тушади шунақа инновация ва рақамли технологияларга дуч келсанг. (с)
- 👍 5


