ОТМларда янги 5 баллик баҳолаш тизими тасдиқланди
Ниҳоят ОТМларда янги баҳолаш тизими тасдиқланибди
Ўқув йили бошланганига салкам 1 ой тўлай деганда, олий таълим 100 баллик рейтинг тизимидан 5 баҳолик тизимга расман ўтди. Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.
2 ҳафталар олдин каналимда айнан шу масалани кўтариб чиққан эдим, яъни нима учун ҳалигача баҳолаш тизими тасдиқланмаяпти, ахир ўқув жараёнлари бошланиб кетдику, деб. Майли, ҳечдан кўра, кеч дейишадику, асосийси Низом расман кучга кирибди (таълимдаги кечикишлар ҳақида алоҳида мақола ёзгим бор).
Демак, Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилибди. Низомга мувофиқ:
👉 талабалар билимини назорат қилиш оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади (жорий назоратлар бекор қилинди);
👉 оралиқ назорат ҳар бир фан бўйича 2 мартагача ўтказилиши мумкин;
👉 якуний назорат тури семестр якунида (тиббиёт олий таълим муассасаларида фан якунида) ўтказилади;
👉 талабаларнинг билими 5 баллик тизимда баҳоланади;
👉 тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади;
👉 оралиқ назоратни топширмаган ёки “2” баҳо олган талаба якуний назорат турига киритилмайди;
👉 якуний назоратга кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек ушбу “2” баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади;
👉 бир кунда 1 тадан ортиқ фан бўйича якуний назорат тури ўтказилмайди;
👉 баҳолаш натижасидан норози бўлган талабалар натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида факультет декани томонидан ташкил этиладиган Апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

