ОТМларда талабаларни баҳолаш тизими ноаниқлигича қолмоқда

Matn13-sentabr, 2018, 15:051 daqiqa0 koʻrish

Янги ўқув йили бошланганига ҳам 1 ҳафтадан ошди.

Лекин ҳалигача олий таълим муассасаларида баҳолаш қай тартибда амалга оширилиши аниқ эмас.

Талабалар билимини баҳолаш бўйича янги Низом қабул қилиндими ёки йўқми? Агар қабул қилинган бўлса, нима учун ҳалигача эълон қилинмади? Агар қабул қилинмаган бўлса, унда ўқув йили бошланиб кетдику, ҳозир баҳолашнинг қайси тизими амал қилиши аросатда қоляптику.

Аслида амалдаги Низом бўйича ҳозир ҳам 100 баллик рейтинг тизими ва жорий назоратлар бўлиши керак. Лекин янги Низом лойиҳаси ва вазирнинг биринчи ўринбосари айтган фикрларга кўра, 100 баллик тизим бекор қилиниб, 5 баҳолик тизимга ўтилади. Аммо шу тизимга қачон расман ўтилади? Вақт кетяптику ахир. Ёки ҳар доимги синалган усул қўлланадими? Яъни ҳаммага оғзаки топшириқ кетиб, гарчи ҳуқуқий асоси бўлмаса ҳам ОТМлар 5 баллик тизимда баҳолаб тураверишадими? Бунақа ҳолатларни кўп кўрганмиз, аслида расмий қарор чиқмайди, лекин амалда умуман бошқа тизимга ўтиб кетаверишади.

Майли, кутайликчи, бир гап бўлар. Тез орада ОТМлар аросатдан қутилади, деган умиддамиз.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek