Жами 2 минг 400 нафарга яқин абитуриент тестдан четлатилган

Matn14-avgust, 2018, 17:121 daqiqa0 koʻrish

​​Жами 2 минг 400 нафарга яқин абитуриент тестдан четлатилган

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов жорий йилги тест синовлари якуни ҳақида ахборот берди.

Тест синовларида қатнашганлар сони 604 минг 677 нафарни ташкил этди.

Тест синовларида 17 минг 353 нафар абитуриент қатнашмади, жумладан 14 минг 957 нафари келмади, 1 минг 340 нафари ҳудудга киришда ҳамда 1 минг 56 нафари тест жараёни пайтида қоидабузарлик содир этганлиги сабабли тестдан четлаштирилди.

Маълумот учун: Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг ОТМларида тест синовларига пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил қилиш мақсадида 2018 йил 14-22 май кунлари ўтказилган профилактик тадбирлар муваффақиятли ўтказилганлиги сабабли ушбу ҳудудларда тест жараёни пайтида четлаштиришлар сони нисбатан кам бўлди.

P.S.: Кейинги йилларда бу ҳодиса бошқа абитуриентларга дарс бўлади, деган умиддаман. Шу темпда кетилса йиллар ўтиб, шпаргалка балосидан деярли қутулсак ажаб эмас (100% имконсиз барибир).

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek