Охирги кун тест натижалари эълон қилинди
Охирги кун тест натижалари ҳам эълон қилинди
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов кириш тест синовларининг охирги, ўн учинчи куни – 13 август натижалари ҳақида маълумот берди.
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 96,7 балл, Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг «Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)» таълим йўналиши;
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 74,2 балл, Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг «Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)» таълим йўналиши.
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 80,5 балл;
тўлов-контракт – 70,4 балл.
Тест синовлари натижалари http://results2018.dtm.uz сайтида эълон қилинмоқда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

