Таълим соҳаси раҳбарларининг абитуриентларга маслаҳатлари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganТаълим соҳаси раҳбарларининг абитуриентларга маслаҳатлари:
Иномжон Маджидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:
«Азиз абитуриентлар, тестга яхши кайфият билан келиш керак. Юқори балл оламан деган ният билан келинг. Ҳаяжонланиб, биладиган билимингизни ҳам унутиб юборманг. Ҳатто ички ҳис-туйғуларингиз ҳам сиқилган бўлиши керак эмас.
Шунингдек, ўзингиз учун бирор тактикани ишлаб чиқинг. Масалан, партага ўтириш биланоқ, кайфиятни кўтариш учун энг осон, ўзингиз биладиган саволларингизни ечишдан бошлаш керак. Аввало, осон саволларнинг жавобини топиб олиб, кейин мураккабларига ўтсангиз бўлади».
Маджит Каримов, Давлат тест маркази директори:
«Қадрли абитуриентлар, тестдан асло қўрқиш керак эмас. Ўзингизга, билимингизга ишониб, қўрқмасдан келинг ва саволларга сира шошмасдан жавоб ёзинг. Шунингдек, аниқ фанлар бўйича экспертларнинг тавсиялари ДТМнинг интернет сайтида берилган. Уларга бир кўз югуртиришни тавсия қилар эдим. Саволларга жавоб бериш учун сизга кўп нарса керак эмас. Фикрни бир жойга жамлаб, яхшилаб таҳлил қилиб жавоб берсангиз сира қийинчилик бўлмайди».
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
