Ёш мутахассислар учун солиқ имтиёзи ишламаяпти
Хотирамиз қисқа.
Ўтган йили 5 июль куни "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-5106-сонли Президент фармони қабул қилинган эди.
Худди шу Фармоннинг 13-бандида ёшларга қуйидаги имтиёз берилганди:
таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш.
Бироқ кузатув ва суриштирувларим натижасида маълум бўлдики, орадан 1 йил ўтган бўлишига қарамасдан ёш мутахассисларга нисбатан ушбу солиқ имтиёзи қўлланмаяпти.
Қизиқ, Президент фармонидаги ушбу банд ижросини ким таъминлаши керак: Ёшлар иттифоқими ёки Солиқ қўмитаси? Ўзи бу бўладиган гапми ёки масъулларнинг эсидан чиқиб кетдими?
Кузатайликчи, бир гап бўлар. Бизнинг вазифамиз эслатиш холос.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
